«Ziyouz викторинаси»да берилган савол-жавоблар (901-1000)

901. Франциянинг йирик реклама агентлиги мутахассиси Жак Сегал шундай деган эди: Бундан бир неча ўн йил олдин ўртамиёна хаваскор рассом ва етук реклама агентининг учрашганлигини унутиб бўлмайди. Улар биргаликда бутун дунёни эгаллашга бир баҳя қолган. Менга уларнинг иккаласини ҳам айтинг.
Жавоб: Гитлер ва Гиббелс. Изоҳ: Гитлер ҳаваскор рассом, Гиббелс эса реклама агенти бўлган.

902. Индонезия 1945 йили мустақилликни қўлга киритган. Бу тарихий воқеадан бир неча кун кейин бу ёш давлат ҳали у пайтда давлат деб эълон қилинмаган Монако князлигидан расмий норозилик мактуби олди. Бу норозилик сабаби нима эди?
Жавоб: Байроғи айнан бир хил бўлган.

903. Ницца шаҳрида энг кўп сигарет чекиш бўйича конкурс ўтказилди. Бир иштирокчи янги рекордни ўрнатиб, бирданига 60 та сигаретни чекиб юборди. Лекин унга соврини беришмади. Нима учун?
Жавоб: У ўлиб қолган.

904. Энг кўп ит боқадиган давлат?
Жавоб: Италия

905. Доминикана Республикаси аҳолисининг 15 фоизни оқ танлилар ва яна 15 %ини қора танлилар ташкил этади. Қолган 70 фоизиничи?
Жавоб: Мулатлар

906. Тулин, Петров, Карпов, Иванов, Силин…  Бу рўйхатда яна ким етишмаяпти?
Жавоб: Ленин (Бу Лениннинг тахаллуслари…)

907. Полинезида, Маорида, Азорида, Охотия, Ниппонида, Сунда, Лемурия. Етишмаётган сўзни топинг.
Жавоб: Атлантида

908. У 21-бобоси билан Александр Невскийга уланади. Унинг қариндошлари орасида Ярослав Мудрий, Юрий Долгорукий, Дмитрий Пожарский, Михаил Кутузов, Модест Мусоргский, Сергей Рахманинов ҳам бор. Бу машҳур киши ким?
Жавоб: Пушкин

909. Эйнштейнга кўра билимдан юқори турувчи нарса нима?
Жавоб: Фантазия

910. Турпнинг ватани?
Жавоб: Турпнинг асл ватани Япония бўлиб, тақрибан 300 йил муқаддам Ўрта Осиёга келтириб экилган

911. Қачонлардир улар Европада жуда кўп бўлган. Ҳозирда эса фақатгина Буюк Британия, Ирландия ва АҚШдагина сақланиб қолинган. Гап нима ҳақида кетяпти?
Жавоб: Графликлар

912. Япониянинг Токиодан аввалги пойтахти номи?
Жавоб: Киото

913. Бу инсон 1646 йили туғилган. У дипломат, тарихчи, файласуф, кимёгар, тиббиётчи, механик ва лингвист бўлган. У математикада дифференсиал ҳисоблаш тараққиётига катта ҳисса қўшган. Норберт Винер у ҳақда ёзаркан, агар кибернетиканинг отаси ким деб аташ мумкин бўлса, айнан уни шундай аташ керак, деган. Бу ким?
Жавоб: Лейбниц.

914. Бу ҳайвоннинг тили энг узун ҳисобланади. Унинг бу аъзоси оғизга ҳам эмас, томоққа ҳам эмас, кўкрак суягига ёпишган. Бу қайси ҳайвон?
Жавоб: Чумолихўр.

915. Бу инсон Филиппинда генерал-губернатор, АҚШда мудофаа вазири бўлган ва спортга жудаям қизиққан. Бу ким?
Жавоб: Дуайт Филипп Девис.

916. 18-асргача бу нарса фақатгина бойлар хонадонида бўлган. Кардинал Решелье ундан саройнинг азиз нарсаси сифатида фойдаланган. Ҳатто Париждан ташқарига чиқса ҳам уни ўзи билан бирга олиб юрган. Америкада эса бу нарсага ҳайкал қўйилган. Бу нарса кўпчилигимизнинг уйимизда бор ва инсон ҳаётининг кўп қисми шунда ўтади. Бу нима?
Жавоб: Каравот

917. Мен сиздан қандай адабий қаҳрамон киноэкранларда энг кўп пайдо бўлганини сўрамайман. Унинг машҳур муаллифини айтинг.
Жавоб: Артур Конан Дойл. Гап Шерлок Холмс ҳақида кетаётган эди. Уни 1200 дан ортиқ актёрлар ўйнаган.

918. Қуръони каримдаги қайси суралар пайғамбарлар исмлари билан аталган?
Жавоб: «Юнус», «Ҳуд», «Юсуф», «Иброҳим», «Муҳаммад», «Нуҳ».

919. Грузинларда «оре» — икки, «туре» — қалб деган маънони беради. Хўш унда «оретурат» нима дегани?
Жавоб: Оретурат — икки қалб дегани. Бу сўз ҳомиладор аёлларга нисбатан ишлатилади.

920. «Тақдир ҳазили» ва «Ўтган кунлар». Булар сафига яна бир неча фильмни қўшса бўлади. Хўш, уларда қандай боғлиқлик бор.
Жавоб: Бу филмларнинг замонавий нусхалари ҳам суратга олинган.

921. Бу тарихий шахс ҳаёти ҳақида энг кўп фильм ишланган экан. Бу ким?
Жавоб: Напалеон Бонапарт

922. Мен сиздан қайси сюжет энг кўп экранлаштирилганини сўрамайман, фақатгина унда мавжуд бўлган полиз экинини айтинг.
Жавоб: Бу сюжет Золушка эртагидан олинган экан. Яъни йигит қизнинг туфлиси ёки бирор кийимидан ўз севгилисини топиши («Зумрад ва Қиммат» филмини ҳам эсланг). Ундаги полиз экини эса қовоқ. У Золушкага фойтун вазифасини бажарган.

923. Унинг қабрига «Сенинг ўлиминг бизга илҳом бағишлайди» деб ёзилган. Савол, у ким?
Жавоб: Брюс Ли.

924. Унинг ҳақиқий исми Конг Сунг. 6 ёшида Австралияга кўчиб кетади. Унинг менга қора танли шеригини айтинг.
Жавоб: Крис Таккер. Гап Жеки Чан  ҳақида кетмоқда эди. Унинг «Тиғиз пайт» филмидаги шериги эса Крис Таккердир.

925. Хитойликларнинг бир гапи бор — Ҳар бир қишлоқда княз бор. Бу нимага ишора?
Жавоб: Исм танлаш

926. 250 йил аввал Екатерина II бу нарсани қидириб топишга буйруқ берган. Россия ҳудудидан эса улардан 180 таси топилган. Улардан сўнггиси 1990 йилда топилган бўлиб, «Стерлитамак» деб номланган. Бу нарса Ўзбекистондан ҳам топилган. Бу нима?
Жавоб: Метеорит

927. Қайси давлатга биринчи автомобил 1965 йили 40 та одам томонидан бамбукдан ясалган ташигичда олиб кирилган?
Жавоб: Непал

928. Хитойлар ҳар бир инсон фарзанди туғиларкан, бу санъатдан фойдаланиши мумкин, дейишади. Бу қайси санъат бўлиши мумкин?
Жавоб: Хитойчасига княз сўзи — «Вон» бўлади. Ҳар бир қишлоқда Вон деган исм учрашига ишора.

929. Ион денгизидаги кичик бир орол шоҳи, Жюл Верннинг машҳур қаҳрамони, Алишер Навоий, ёзувчи Иннокентий Анненский. Буларни битта сўз боғлаб турибди. Шу сўзни топинг ва изоҳланг.
Жавоб: Одиссей, капитан Немо, Фоний, Ник То (Анненский тахаллуси) — уларнинг ҳаммаси номи «ҳеч ким, йўқлик» маъносини беради.

930. Дунёда қайси миллат энг кўп балиқ ва балиқ маҳсулотларини истеъмол қилади?
Жавоб: Япония

931. Қуръони каримга 6000 бетлик катта тафсир ёзган бўлишига қарамай, ўз замонаси уламолари у ҳақида: «Унинг тафсирида Қуръон тафсиридан бошқа ҳамма нарса бор» дейишган. Бу тафсир муаллифи ким?
Жавоб: Фаридиддин Аттор

932. Ким ислом тарихида «исломни бидъатлардан қутқарувчи» деган ном олган?
Жавоб: Аҳмад ибн Ҳанбал

933. Тошкент шаҳрининг қадимий номларидан бири Чоч ва Шош. Нима сабабдан Чоч номи 7-8-асрларда Шош номига ўзгарган?
Жавоб: Сабаби араблар эгаллагандан сўнг, уларнинг алифбосига монанд равишда «Ч» ҳарфи «Ш» га ўзгарган.

934. IХ асргача Гренладияда макон топган викинглар нима учун XIV асрда у ерни тарк этганлар.
Жавоб: Иқлимнинг кескин ўзгариши сабабидан (совуқлашиши).

935. Сурхондарё вилояти шарқидаги тоғ тизмаси?
Жавоб: Боботоғ

936. 2007 йилда энг кўп фойда олган 5 та фильм рўйхатида бу мультфильм ҳам ўрин олган. Қайси мультфилмлигини айтинг.
Жавоб: Шрек 3 (тўртинчи ўринда)

937. Бу француз рассоми 1822 йили битта картинада кўп расм кўрса бўладиган диорамани ихтиро қилди. Бу француз 17 йил кейин нимани ихтиро қилган?
Жавоб: 1836 йили Луи Дагерр фотографияни кашф этди.

938. Антонио Хосе Сукре Америкадаги испан колонияларининг мустақиллик учун кураши қаҳрамонларидан бири эди. Боливия пойтахти, Венесуэлада штат унинг шарафига қўйилди. Эквадорда унинг шарафига нима номланди?
Жавоб: Пул бирлиги

939. 1781 йили Париж операси ёнғин ичида қолади. Архитектор Ленуар янги опера биносини барча хавфсизлик чораларини қўллаб қуриб битказади. Лекин аввалги ёнғиндан қўрқиб қолган парижликлар янги бинодаги биринчи операга боришни истамайдилар. Қандай қилиб қирол Людовик ХVI мухлисларни спектаклга йиға олган?
Жавоб: Бепул спектакл намойиш этган.

940. Бу кинокомпания эмблемаси Пегас оти.
Жавоб: Тристар Пиcтурес.

941. Акация барглари танин заҳарли моддасини ишлаб чиқаради. Одатда баргларда унинг миқдори жуда кам бўлади, лекин агар бу ёки ҳатто қўшни дарахт баргларининг сони меъёрдан камайиб кетса, барглардаги танин миқдори кескин ошиб кетади. Нима учун бундай бўлади?
Жавоб: Ушбу баргларни еяётган антилопаларни заҳарлаш учун
Изоҳ: Шундан кейин улар баргларни емай қўйишади ва табиийки, акация ўз баргларининг сонини меъёригача тиклаб олади.

942. Одатда қадимги юнонлар бош кийимсиз юришган. Лекин баъзида улар бошларига атайин қалпоқ кийиб юришган. Қандай ҳолатларда улар бу ишни қилишган?
Жавоб: Улар касал бўлсалар.
Изоҳ: Шундай йўл билан улар ўзларини бетобликларини атрофдагиларга кўрсатишган.

943. У ҳар сафар бошини пастга туширганда қон босимининг кескин тушиб кетиши хисобига у ҳушини йўқотиши керак эди. Лекин бундай бўлмайди: махсус майда қон томирлари тўри ёрдам беради. Уни айтинг.
Жавоб: Жирафа.

944. Арманистон ва Эронда яшовчи язидлар — ўзига хос диннинг тарафдорлари ҳисобланишади. Уларнинг дини зардўштийлик динига бориб тақалади, бироқ насронийлик ва исломнинг таъсирига учраган. Язидлар турмушида тақиқлар кўп. Улар хўроз, ғазол, балиқ гўшти, қовоқни ея олмайдилар. Уларга йўталиш, тупуриш, хуштак чалиш, чанқовуз ва тор чалиш, кўк рангдаги кийимларни кийиш мумкин эмас. Язидлар биринчи бўғинида “ш”, иккинчи бўғинида эса “т” товушлари бўлган сўзларни айтиш мумкин эмас. Нима учун улар бундай сўзлардан қўрқадилар?
Жавоб: Улар “шайтон” сўзига ўхшагани учун.

945. 1853 йил ташкил этилган ушбу компаниянинг энг охирги ишлаб чиқарилган маҳсулотида баландликни ўлчаш қурилмаси, компас, барометр, термометр каби қўшимча қурилмалари бор. Унинг асосий қурилмасининг вазифаси нима?
Жавоб: Вақтни кўрсатиш
Изоҳ: Гап “Тиссот” компанияси соатлари ҳақида бормоқда.

946. Британиялик ҳайкалтарош Энтони Гормли чўяндан инсон фигураларини ясаш билан шуғулланади. Унинг энг яхши ҳайкаллари Британиянинг кўпгина шаҳарларини безаб турибди. У ўзининг чўян фигураларини кўпинча бир инсонга ўхшатиб ясайди. Сиз менга у инсоннинг ким эканлигини эмас, балки унинг касбини айтинг.
Жавоб: Ҳайкалтарош.
Изоҳ: У ўз ҳайкалларини ўзидан олиб ясайди.

947. Унга анчадан буён ҳайкал ўрнатиш ниятида эдилар, лекин бунинг ҳеч уддасидан чиқа олмаётган эдилар. Лекин 1999 йил Екатеринбургда ниҳоят унга дунёдаги биринчи ҳайкал ёдгорлик ўрнатилди. Бронзадан қуйилган унчалик катта бўлмаган постаментда фақатгина бир жуфт яланг оёқ изи турибди. Бу ҳайкал кимга ўрнатилган?
Жавоб: Г.Уэлсснинг “Кўринмас одам”ига.

948. Дастлаб Напалеон I ўз жасоратини абадийлаштириш учун Триумфал аркасини қурдирмоқчи эмас эди. У ўша ерда бир ҳайвоннинг ҳайкалини ўрнатмоқчи бўлган. Чунки бу ҳайвонларни кўрганида у ҳайратга тушар эди. Лекин ушбу мақсад амалга ошмади. Барибир Триумфал арка қурилди. У қайси ҳайвоннинг ҳайкалини ўрнатмоқчи эди?
Жавоб: Фил.

949. Аллоҳ таоло у инсон ҳақида ўн олтита оят нозил қилган. У инсон ким эди?
Жавоб: Абдуллоҳ ибн Умму Мактум (р.а).

950. Ушбу маҳсулотнинг рекламаларидан бирида унга шундай таъриф берилган: Унга мусиқий асарлар бағишланган, уни тўлов воситаси сифатида ишлатилган, унинг ёрдамида севги изҳори қилишган, у турли диндаги инсонларни яқинлаштиришга ёрдам берган, уни кўпгина иллатларга қарши дори сифатида ёзиб беришган”. Бу қайси маҳсулотнинг рекламаси?
Жавоб: Кофе
Изоҳ: Гап “Нeскафe” кофеси рекламаси ҳақида бормоқда.

951. Малайзияда “Сен қаерга кетяпсан?” дейишади, бу саволга “Айлангани” деб жавоб беришади. Яҳудийлар “Сизга тинчлик” деса, форс “Қувноқ бўл” дейди, Гренландияликлар эса “Яхши об-ҳаво” дейишади. Биз бундай ҳолатда нима деймиз?
Жавоб: Ассалому алайкум — Ваалайкум ассалом.

952. Каламушлар ҳар доим инсонга зарар етказиб келган. Лекин яқинда Танзанияда ушбу  ҳайвонларга янги бир вазифани ўргатишди ва улар ўз ишларини жуда яхши бажара олишлари мумкинлигини исботлашмоқда ва инсон касбдошларидан фарқли ўлароқ ҳаттоки бир марта ҳам хато қилишмаяпти. Уларни қайси касбга ўргатишган?
Жавоб: Сапёр.

953. ХVI аср испан ёзувчиси Франсиско Каведо-и-Вилегос ўз асарларидан бирида қуйидагича фикрни айтади:
“Синьор Динеро шубҳасиз ўта қудратлидир”
Каведо “Синьор Динеро” деганда кимни назарда тутган?
Жавоб: Пул (Динор).

954. Ривоятларга кўра, Аллоҳ Одаматони яратиш учун фаришталарни ердан тупроқ олиб келишга юборади. Ер қаршилик кўрсатади ва фаришталар ундан тупроқ олишмайди. Бу ишни фақат угина бажарганлиги сабабли, у устун турувчи деб ҳисобланади. Савол, нимадан устун турувчи?
Жавоб: Ўлимдан.
Изоҳ: Бу Азроил фаришта эди.

955. Бу халқ ўзини инуит деб атайдилар, ҳаммаси бўлиб уларнинг сони 115 минг кишини ташкил этади. Бизда бу халқнинг номини ҳатто ёш болалар ҳам яхши билишади. Савол бу қайси халқ?
Жавоб: Эскимослар.

956. Ушбу машхур қўшиқ 1992 йил дунё юзини кўрди, композитори Тони Бриттен исмли шахс бўлган  бу қўшиқ Лондондаги авлиё Мартин черкови хори томонидан куйланган. Қўшиқ матни 3 хил тилда (инглиз, немис, француз) ёзилган. Мазкур қўшиқда сиз “энг кучлилар”, “буюк воқеа”, “ҳаммаси эркаклар” каби сўзларни эшитишингиз мумкин. Гап қайси қўшиқ ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Европа Чемпионлар Лигаси гимни

957. Францияда Стендаль даврида ушбу жараён бошланишидан олдин 3 та шам ёқиб қўйилган ва бу жараён ушбу шамлар ўчгунча давом этган. Ҳозирда бизда ҳам ушбу жараённинг ниҳоясига етиши 3 сони билан боғлиқ. Гап қандай жараён тўғрисида кетмоқда?
Жавоб: Аукцион (болғачани 3 маротаба зарб билан уриш орқали тугатилади)

958. Ўзбекистон Республикасида у кўпи билан 45 градус бурчак остида ва  ердан камида 2,5 метр баландликда туриши керак. У нима?
Жавоб: Ўзбекистон байроғи.

959. Янги Гвинеянинг папуас қабиласи аҳолиси яқин қариндошининг ўлганлигига мотам ишораси сифатида  ўз қўл бармоқларидан бирини кесиб ташлашаркан. Йигирманчи асрнинг 50-йилларигача папуаслар орасида барча бармоқлари йўқ инсонларни кўплаб топиш мумкин эди. 50-йиллардан кейин папуаслар орасида 6-7 та бармоғи кесилганларни учратишимиз мумкин эдию, лекин барча бармоқлари йўқлари деярли учрамай қолди. Бунга сабаб нима бўлган эди?
Жавоб: 50-йиллардан кейин папуаслар христиан динини қабул қила бошлади ва табиийки чўқиниш ритуалини ижро этиш учун камида 3 та бармоқ бўлиши талаб этиларди.

960. Зураб Церителининг Улуғ ватан урушига (1941-45) бағишлаб қурган Москвадаги монументининг баландлиги роса 142 метр чиқади. Нимага Церители айнан шунча баландликни танлаган?
Жавоб: Монументнинг ҳар 10 см урушнинг бир кунининг тимсоли.

961. Энг йиртқич балиқ?
Жавоб: Пираня.

962. Билл Хюлетт ва Дейв Паккард ўзларининг электоритехника соҳасидаги компанияларига асос солишгач, бир масала бўйича қуръа ташлашган. Қуръада ким ютган?
Жавоб: Хюлетт
Изоҳ: Шундан сўнг компания номида Хюлетт номи биринчи ишлатилади.

963. Қўшиққа кўра, бир рассом бир актрисани севиб қолади ва ўз уйини, картиналарини сотиб, унга атаб жуда кўп миқдорда бир нарса сотиб олади. Энди сиз ўша рассом нима сотиб олганлигини аниқ қилиб айтинг?
Жавоб: Миллион миллион пушти атиргул

964. Ёз ойлардан бирида Москва яқинидаги пиво дўконининг томига осмондан катта бир жисм қулаб тушган. Ҳозирги кунда ушбу катта шов-шувга сабаб бўлган жисм музейда сақланмоқда. Энди сиз ушбу жисмни топинг?
Жавоб: Олимпиада-80 айиғи.
Изоҳ: Катта айиқ шаклидаги ҳаво шари осмонга учирилган эди.

965. У 19 асрда пайдо бўлган ва 20 асрдан Европага тарқалган. Унинг “андалус”, “креол”, “аргентина” каби турлари машҳур. Унинг арабчасини ким машҳур қилганини топинг?
Жавоб: Ботир Зокиров (танго).

966. Санкт-Петербурндаги дастлабки ажралувчи кўприклардан бири А.Д.Меншиков томонидан қурилган бўлиб, ундан ўтиш пулли эди. Пиёдалардан 1 танга, отлиқлардан 2 танга, аравалардан 5 танга олинган. Энг баланд нарх — бир рубл нималардан олинган?
Жавоб: Кемалардан

967. “Аргументи и факти” газетасида бир черепица ишлаб чиқарувчи фирма рекламаси чиққан. Ушбу рекламада черепицалар сурати билан биргаликда бир мульт қахрамоннинг ҳам расми бор. Қайси қаҳрамон?
Жавоб: Карлсон

968. 1888 йили АҚШнинг Жейнсвилл мактаби ўқитувчиси ўзининг ишончсиз ва ноқулай иш қуролидан воз кечиб, унинг янги турини яратади. Энди ушбу инсонниг фамилиясини айтинг?
Жавоб: Паркер

969. 1760 йил Страсбургда Мари исмли қизча туғилади. Ёшлигидан ҳайкалтарошликка қизиққан Мари, кейинчалик Англияга кўчиб кетади ва у ерда бир машҳур муассага асос солади. Ушбу француз хонимининг фамилиясини айтинг?
Жавоб: Мадам Тюссо (Лондаги машҳур музейга асос солган)

970. 1940 йилда Швецияда янги металл қотишмали релсга эга бўлган ўша даврда дунёдаги энг тезюрар поезд линияси ишга тушади. Кўп ўтмай бир машҳур инсон шундай релслардан 3-4 км узунликдагисига буюртма бериб, сотиб олади. Ушбу инсоннинг фамилиясини айтинг?
Жавоб: Уолд Дисней (Диснейленд учун)

971. Честер Карлсон ўзининг нусха кўчирувчи ихтиросини нима учун Xerox, яъни ўзбекчасига “қуруқ” деб номлаган?
Жавоб: Ўша даврда фақат намлик орқали нусха кўчирувчи аппаратлар бўлган холос.

972. Ҳар йили Ганнибал шаҳрида бир фестивал бўлиб ўтади, у ерда ўтадиган девор бўяш бўйича мусобақа айниқса қатнашчилар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлади. Бу фестивал кимнинг номи билан аталади?
Жавоб: Марк Твен

973. 1 та ягуар, 2 та ит, 1 та қундуз, 4 та айиқ, 1 та бургут, 4 та бойқуш, 1 та ўрдак, 1 та ўрдакбурун, 1 та ехидна, 1 та енот,  бир бола ва бир қиз, 1 та қуён, 1 та койот, 1 та бўри ҳамда 2 та юнон маъбуди. Ушбу қатордаги боғлиқликни топинг?
Жавоб: Олимпиада талисманлари.

974. Айнан шу спорт инвентарининг мустаҳкамлиги 120 мил/соат тезликда ядро отиш қудратига эга бўлган пневматик пушка орқали синалади. Қайси инвентар?
Жавоб: Хоккей дарвозабони шлеми.

975. Жюль Вернни ёзишича, Фарер оролларидаги маҳаллий аҳоли оролдаги жуда ёғли бир қушнинг ўлигидан тайёр рўзғорда керакли бир нарса сифатида фойдаланишган. Нима сифатида?
Жавоб: Шам сифатида.

976. Непалликлар тилида у «Самарматха» — «Оламлар онаси» деган маънони англатади. Улар нимани шундай номлашади?
Жавоб: Жомолунгма чўққиси

977. Қадимги юнон файласуфи Диоген саволларга антиқа жавоб бергани билан машҳурдир. Унда сен қайси давлатга тегишлисан дея сўраганларида, у ўзидан кейин кўпчилик фойдаланган машҳур жавобни беради. У жавоб қандай эди?
Жавоб: «Мен — тинчлик фуқаросиман».

978. Қадимги Русда бир ғаройиб одат бўлган. Ўз қарзини тўламаган одамни катта майдонга одамларни чақириб, боғлаб қўйиб, уни яхшилаб чирмашар экан. Нима учун қарз эгалари унинг бу азоблардан қаттиқроқ бақиришини хоҳлашган?
Жавоб: Унинг яқинлари ёки қариндошларидан бири бу ҳайқириқни эшитиб, унинг қарзини тўлаши учун.

979. 18-асрда бу маҳсулот саройда десерт сифатида дастурхонга тортиларди. Уни истеъмол қилишдан аввал қайнатиб, сўнг шакар қўшиб ейишарди. Ҳозирда эса уни биз жуда кўп истеъмол қиламиз. Бу қайси маҳсулот?
Жавоб: Картошка

980. Николай Лобачевский, Константин Циолковский, Лев Толстой, Булат Окуджава, Александр Солженицин, Юлий Ким, Стивен Кинг. Уларни қандай қилиб ҳамкасб деб аташимиз мумкин?
Жавоб: Улар ҳаммаси мактаб ўқитувчиси бўлишган.

981. Александр Пушкинга граф Завадовский ўзининг доимий даромадлари ҳақида гапирганда, шоир: «Мен сиздан бойроқман, менда 36 та доимий даромад манбаи мавжуд». Улардан биринчисини айтинг.
Жавоб: «А». У ҳарфларни айтган.

982. Машҳур англиялик ёзувчи Грем Грин «дунёнинг энг яхши туристик ташкилоти» дея нимани номлаганди?
Жавоб: МИ-6 Британия разведка хизматини.

983. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг узукларида қайси ёзув бор эди?
Жавоб: Аллоҳ, Росул, Муҳаммад

984. Тўрт халифанинг кумуш узукларида қандай ёзув бор эди?
Жавоб: Ҳазрати Абу Бакрнинг узукларида «Аллоҳ нақадар гўзал қудрат соҳибидир»,
Ҳазрати Умарнинг узукларида «Ё Умар, сенга воиз ва насиҳатчи бўлган ўлим бордир»,
Ҳазрати Усмоннинг узукларида «Ё бало ва мусибатларга сабр этасан ва ё надомат этасан»,
Ҳазрати Алининг узукларида «Мулк Аллоҳникидир» деган ёзув бор эди.

985. Европаликлардан уч аср аввал кичик қон айланиш системасини кашф этган мусулмон олими ким?
Жавоб: Ибнун Нафис.

986. Астроном, математик, физик, географ, ботаник; дунёнинг шар шаклида эканлигини ва Қуёш атрофида айланишини Коперникдан 500 йил аввал исбот этган буюк мусулмон туркий олими ким?
Жавоб: Абу Райҳон Беруний.

987. Дунёнинг энг машҳур 20 та астрономидан бири, тригонометриянинг асосчиси, синус ва косинусни илк марта қўллаган мусулмон олими ким?
Жавоб: Баттоний (858-929)

988. Нютондан анча аввал дифференциал ҳисобни кашф этган, алгебраик геометрияга асос солиб, Ернинг диаметри ва икки меридиан орасини аниқ ҳисоблаб чиққан мусулмон олими ким?
Жавоб: Собит ибн Курра.

989. 88 йил Франкларнинг қўлида қолган Қуддусни ишғол этиб, салибларга қарши энг катта зарбани берган мусулмон ҳукмдори ким?
Жавоб: Салоҳиддин Айюбий.

990. Қодисия жанги қайси халифа замонида бўлган? Бу жангда мусулмонларнинг қўмондони ким бўлган? Бу жангда мусулмонлар кимларга қарши уруш қилганлар.
Жавоб: Ҳазрати Умар замонида, ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг тоғалари Саъд ибн Абу Ваққос қўмондонлигида, Рустам қўл остидаги Эронга қарши уруш қилганлар.

991. Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят борлиги маълум. Сураларнинг баъзилари Маккаи мукаррамада ва баъзилари Мадинаи мунавварада нозил қилинган Маккада нечта сура ва нечта оят ва Мадинада нечта сура ва нечта оят нозил қилинган?
Жавоб: Маккада 91 та сура, 478 та оят; Мадинада 23 та сура, 1456 та оят нозил қилинган.

992. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам нозил бўлган оятларни ўз вақтида ёзиб бориб, келгусида бир мукаммал Мусҳафи Шариф сифатига келтириш учун саҳобаи киромлардан тўрт кишини котиб қилиб олган эканлар. Бу улуғ ишни бажариш баҳтига муяссар бўлган саҳобалар кимлар?
Жавоб: Али ибн Абу Толиб; Муовия ибн Абу Суфён; Убай ибн Кайб; Зайд ибн Собит (Аллоҳ ул зотлардан рози бўлсин).

993. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қанча вақт халифалик қилганлар?
Жавоб: Ўн ярим йил

994. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу қанча вақт халифалик қилганлар?
Жавоб: 12 йил

995. Ҳазрат Али карамуллоҳу важҳаҳу ҳижратнинг нечанчи йили вафот этганлар?
Жавоб:  Ҳижратнинг 45 йили шаҳид бўлганлар

996. Шекспирнинг «Антоний ва Клеопатра» деган драмаси борлигини биламиз. Антонийнинг исми нима эди ва Клеопатра нечанчи эди?
Жавоб: Марк, Клеопатра VII

997. 3 млрд 100 млн. фунтстерлинг турадиган «Қирол Холид» 1983 йили Ар-Риёд яқинида очилган. 221 кв.км жой эгаллаган «Қирол Холид» ниманинг номи?
Жавоб: Аэропорт

998. Бу оролни инглиз капитани Метю Флиндерс 1802 йили очиб, уни бир жонивор номи билан атайди. Бу жонивор машҳур бир давлат гербида ҳам тасвирланган. орол номи нима?
Жавоб: Кенгуру ороли (Австралия гербида расми бор)

999. 1936 йили жаҳонда 3 та миллиардер мавжуд эди. Улар: Эндрю Уилям Меллон, Генри Форд… Учинчиси ким?
Жавоб: Рокфеллер

1000. 387 йилнинг 18 июл куни римликлар қўшини Аллия дарёси бўйида келтлардан мағлуб бўлади. Шундан кейин бу кунни улар нима деб номлашган?
Жавоб: Қора кун.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!