Умрзоқлик сирлари

Бугун Японияда ўртача умр кўриш даражаси дунё бўйича энг юқори саналиб, 81,25 ни ташкил этади. Французлар эса ўртача 77,7 йил яшайди ва Европадаги энг узоқ умр кўрувчи халқҳисобланади. Скандинавияда бу кўрсаткич — 75-78, Италияда — 77, Кубада эса 76 ёшни ташкил этади. Айни чоғда, ҳар бир халқнинг соғлом ва узоқ яшаш бўйича ўзларига хос сирлари ҳам кўп.

Шу нарса таажжублики, 1941 йилга қадар Японияда ўртача умр қирқ ёшдан ошмаган. Бироқ иккинчи жаҳон урушидан сўнг аҳвол ўзгарган. Бу мамлакатда денгизбўйи иқлими узоқ яшашнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланди. Негаки, денгиз ҳавоси организмга таъсир кўрсатадиган зарарли моддаларни тозалаб, қулай шароит яратади. Таомларда соя миқдори кўплиги эса юрак хасталикларининг олдини олиб, суякларни мустаҳкамлайди. Кўк чой модда алмашинувини яхшилайди. Денгиз маҳсулотлари (балиқ ва бошқа жониворлар, турли сув ўтлари) таркибида йод ва фторнинг кўплиги ҳам саломатликка ижобий таъсир кўрсатади. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг атиги уч фоизигина ортиқча вазнга эга.

Соғлом ва узоқ яшаш учун японлардан кўк чой ичишни, соя ва пишган балиқни кўп истеъмол қилишни ўрганса бўлар экан. Французлар эса таомларни жуда кам истеъмол қилишади. Ҳатто ресторанларда косага солиб бериладиган бир кишилик овқат миқдори ҳам бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кам. Бунинг устига таомни майда чайнаб, секин истеъмол қилиш урф бўлган. Айни чоғда, улар пишлоқ, қаймоқ, гўшт, ёғ, турли паштет ва винони хуш кўришади, шошилиб овқатланишга эса маданиятсизлик белгиси деб қарашади. Шошилмай овқатланиш туфайли бир ойда 4-5 килограмм ортиқча вазндан халос бўлиш ва организмни оз миқдордаги таомларга қаноат қилишга ўргатиш мумкин экан.

Скандинавияда қиш қаттиқ келади, ёз эса қисқа. Иқлим анча ноқулай ҳисобланади. Бироқ мамлакат аҳолиси ёғли балиқ гўштини кўп истеъмол қилади. Балиқ ёғи юрак, қон томирлар, бўғимларни ҳимоя қилиб, альцгеймер хасталигининг ривожланиш жараёнини сусайтиради. 1970-йилларнинг бошига қадар бу мамлакат аҳолиси юрак хасталиги билан боғлиқўлим ҳолатлари бўйича жаҳонда биринчи ўринда турарди. Тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш тарғиботи кенг йўлга қўйилгач, аҳвол ўзгарди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг етмиш фоизи спорт билан фаол шуғулланади. Улардан кўп балиқ истеъмол қилиш ва спорт билан ёпиқ залларда эмас, очиқҳавода шуғулланишни ўрганса арзийди.

Итальянлар эса Европадаги энг кўп чекувчилардир. Шунга қарамай, Апеннин ярим оролида яшовчи бу халқ орасида юрак-қон томир ва саратон хасталиклари кам учрайди. Узоқ умр кўриш сирларини итальянлар мўътадил денгиз иқлими, аччиққизил қалампирни кўп истеъмол қилиш ҳамда оилавий-қариндошлик муносабатлари мустаҳкамлиги билан изоҳлайдилар. Улардан кенгфеълликни, яйраб яшаш, ишга муккасидан кетмасликни ўрганиш мумкин.

Кубада асосий озиқ-овқат турлари талон орқали сотилади, одамлар энг ўткир сигараларни кўп чекишади, кофени литрлаб ичади. Шунга қарамай, аҳолининг ўртача умр кўриши юқори. Мамлакат соғликни сақлаш тизими самарали ишлайди. Кубаликлар ниҳоятда оптимист одамлар. Улардан депрессияларга берилмаслик ва омадсизликдан азият чекмасликни ўрганиш керак.

* * *

Борис Болотов ёши саксондан ошганига қарамай, соғлигидан шикоят қилмайди, хотираси мустаҳкам, ўзи бардам ва тетик. Шу сабабли ўзини ўсмирлардай енгил ҳис қилади. Унинг узоқ вақт соғлом, бардам ва бақувват яшашининг ўзига хос сирлари кўп. У уйида таркиби тўрт хил кучсиз кислотадан иборат вино тайёрлайди. Турли кваслар тайёрлаш ҳам унинг “хоббиси”. Унинг фикрича, бу ичимликлар организмдаги вируслар, замбуруғлар ва бактерияларни ўлдиради. “Аъзои баданимдаги суяклар худди ёш болаларникидек эгилувчан. Наҳанг, осетра, камбала балиқлари, кальмарлар, агар бирорта йиртқич ҳамласига дуч келмаса, жуда узоқ яшайди. Англияда вазни ўн уч килограммлик камбала тутилганда унинг 850 йил яшагани аниқланган”, дейди у.

Б. Болотовнинг фикрига кўра, одам танасидаги лимфалар ҳамиша тузга тўйинган бўлиши керак. Шунда биронта касаллик йўламайди, лимфалардаги тузнинг камайиши иммунитетнинг сусайишига олиб келади. Бироқ эътибор берадиган жиҳат шундаки, ўша тузлар таркиби кальцийсиз бўлиши керак. Шифокорлар кўпинча суякларни мустаҳкамлаш учун кальций қабул қилишни маслаҳат беришади. Тўғри, кальций суякни мустаҳкамлайди. Бироқ айни шу жараёнда тоғайлар ва қон ҳосил бўлувчи иликлар зиён кўради. Шуни ёддан чиқармангки, кальций миқдори ош тузида 17 фоиз, оддий сувда 15 фоиз, кўпгина дори-дармонлар таркибида эса 40 фоизни ташкил этади. Кальцийни меъёрдан ортиққабул қилиш туфайли биз ўз тоғайларимизни шикастлаб, қариликни яқинлаштирамиз.

Б. Болотов кўп йиллар шифохоналарда бўлиб, вафот этган кишиларнинг касаллик тарихини ўрганган ва турли хасталикдан кўз юмганларнинг аксарияти қонининг қуюқлашишидан қазо қилганигаэътибор қаратган. Шунда одамлар хасталикдан эмас, кўпинча қонининг қуюқлашишидан ўлади, деган хулосага келган. Унинг ўзи эса организмидаги кальцийни муттасил равишда турли кваслар, винолар билан ювиб туради. Шу сабабли тоғайлари майин ва эгилувчан. У аъзои баданидаги кальцийсиз туз меъёрини сақлаш эвазига турли шишлар ва қоннинг қуюқлашиши олдини олишга ҳаракат қилади. Негаки, қоннинг қуюқлашиши ишқорий муҳитдагина рўй беради. Организм ҳар куни 500 грамм миқдорида ишқорий муҳитли ўлган тўқималарни ишлаб чиқаради. Радиация, нитратлар, заҳарли моддалар таъсирида зарарланган тўқималар ҳам ана шундай ортиқча чиқит бўлиб, улардан қутулиш учун организмга ҳар куни 8-9 литр меъда шираси (кучсиз кислоталар) зарур бўлади. Экологиядаги ўзгаришлар туфайли организм бундан камроқ миқдорда меъда шираси ишлаб чиқаради. Меъда шираси етишмаслиги туфайли организмдан чиқиб кета олмаган ортиқча чиқитлар шишларни ҳосил қилади.

Бунинг устига биз кўкатлар ва дори-дармонлар билан организмимизни янада ишқорлаймиз. Одам ичагининг узунлиги эчкиникидек 35 метр эмас, атиги беш метр холос. Шу сабабли ўтлар ичакларда ачиб улгурмайди. Бунда ачитилган карам, сабзи ва лавлаги истеъмол қилиш организмга ёрдам беради.

Қадимги мисрлик коҳинлар ва шифокорлар фиръавнларни туз сингдирилган папирус матосига ўраб қўйиш, тузламалар ва махсус таомлардан истеъмол қилдириш йўли билан яшартиришга муваффақ бўлишган. Бунинг устига мисрликлар замонавий тиббиётдан фарқли ўлароқ, хасталикнинг асоратиниэмас, унинг сабабларини даволашда моҳир бўлишган.

“АиФ“нинг 2010 йил 47-сонидан.