Суддаги ҳазиллар

Массачусетс штати (АҚШ) да олиб борилган суд жараёнларида берилган саволларни эшитсангиз, улар ростдан ҳам айтилганига шубҳа билан қарай бошлайсиз. Адвокатлар томонидан гувоҳлар, жабрланувчи ва айбланувчиларга берилган бу саволлар штат адвокатларининг Массачусеттс Бар Ассосиатион Лаверс Жоурналидан олинди: 1. Доктор, агар инсон тушида вафот этса, бу ҳақда у эрталабгача билмайди, тўғрими?

2. Сизнинг йигирма ёшли ўғлингиз неча ёшда?

3. Сиз ўзингизмидингиз ёки ёлғизмидингиз?

4. Урушда ким ўлган эди, сизми ёки акангиз?

5. У сизни ўлдирдими?

6. Машиналар тўқнашган пайтда бир-биридан қанчалик узоқда эди?

7. Сиз кетгунингизга қадар ўша ерда бўлганингиз ростми?

8. Айтинг-чи, гувоҳ, сиз неча марта ўзингизни ўлдиргансиз?

9. САВОЛ: У учта болам бор, деб айтдими?
ЖАВОБ: Ҳа.
САВОЛ: Улардан нечтаси ўғил?
ЖАВОБ: Биронтаси ҳам ўғил эмас.
САВОЛ: Қизлар нечта?
ЖАВОБ: …

10. САВОЛ: Сиз зинапоя ертўлага тушиб кетган эди демоқдасиз-а?
ЖАВОБ: Ҳа.
САВОЛ: Ундан юқорига кўтарилиш мумкинмиди?
ЖАВОБ: …

11. САВОЛ: Жаноб, сиз айтяпсизки, ўша пайтда асал ойига кетгандингиз, тўғрими?
ЖАВОБ: Ҳа, айнан шундай.
САВОЛ: Сизнинг янги ёш хотинингиз ҳам бирга кетдими?
ЖАВОБ: …

12. САВОЛ: Никоҳингиз нега тўхтатилди?
ЖАВОБ: Хотиним вафот этганидан сўнг.
САВОЛ: Қайси хотинингиз?
ЖАВОБ: …

13. Сизни бинонинг ичида суратга туширишган пайтда сиз ўша ерда эдингизми?

14. САВОЛ: Сиз ўша одамни тасвирлаб бера оласизми?
ЖАВОБ: Ҳа. У киши ўрта бўйли, соқолли эди.
САВОЛ: Аёлмиди ёки эркак?
ЖАВОБ: …

15. САВОЛ: Сиздан нима сўралса ҳам, оғзаки жавоб беринг, яхшими? Хўш, қайси мактабда ўқигансиз?
ЖАВОБ: Оғзаки.

16. САВОЛ: Доктор, сиз жасадни ёрган пайтингизда унинг юрак уришини текширдингизми?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Қон босимини ўлчадингизми?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Нафас олишини текширдингизми?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Демак, бемор жасад ёрилган пайтда тирик бўлиши мумкин эканда?
ЖАВОБ: Йўқ.
САВОЛ: Нега бу қадар ишонч билан айтаяпсиз?
ЖАВОБ: Чунки унинг мияси стол ёнидаги банканинг ичида эди.
САВОЛ: Шунга қарамай, бемор тирик бўлиши мумкинмиди?
ЖАВОБ: Агар у адвокат бўлса!