Коинот рақамларда

Ойнинг Ердан кўриниб турадиган энг улкан кратери Бейли деб аталади. Унинг майдони тахминан 26,000 квадрат милга тенг.

Ерга ҳар куни 27 тонна космик чанг ёғилади. Бир йилда 10 минг тоннадан ортиқ чанг Ерга тушади.

Агар ўргимчак ини толасини Центавр юлдузлар туркумидаги энг яқин юлдузгача тортиб чиқилса, толанинг оғирлиги беш юз минг тоннани ташкид этган бўларди.

Галактикамизда ҳар йили қирққа яқин юлдуз пайдо бўлади.

Ойнинг диаметри  3 476 километрга тенг.

Қуёш нури Ерга 8,5 дақиқада етиб келади.

Агар бир чой қошиқни нейтрон юлдузларини ташкил этувчи модда билан тўлдирилса, унинг оғирлиги  тахминан 110 миллион тоннага тенг бўларди!

Дунёда энг кўп хусусий метеоритлар коллекцияси америкалик   Роберт Хаагга тегишли  – у икки тонна самовий жисмларни йиққан. Хааг метеорит йиғишни 12 ёшида бошлаган экан.

Калифорниянинг Паломар тоғидаги телескоп 7,038, 835,200, 000,000, 000,000 мил масофадаги жисмни кузатиши мумкин..

Қуёш тизимидаги барча сайёралар Юпитер сайёрасининг ичига жойлашиши мумкин.

Оддий почта маркаси билан тенг бўлган қуёш парчаси  1,500,000 дона шам ёнганчалик ёруғликни бера олади.

Ерда оғирлиги юз килограммга тенг жисмнинг оғирлиги Марсда 38 килога тенг бўлади.

Қуёш энергиясининг 19 фоизи атмосферага сингиб кетади, 47 фоизи Ерга тушади, 34 фоизи эса коинотга қайтади.

Меркурий сайёрасидаги бир кун Ердаги икки йилдан узунроқ. Меркурий ўз ўқи атрофида жуда скеин айланади, Қуёш атрофини эса 88 кундан озроқ вақт ичида айланиб ўтади.

Дилшодбек тайёрлади