Дунёнинг энг саводсиз мамлакатлари (2006)

Америка қўшма штатлари Марказий Разведка Бошқармаси маълумотларига кўра, Нигер — ҳозирги кундаги энг саводсиз мамлакатдир. Мамлакатда катта ёшдаги аҳолининг 84 %и ўқиш ва ёзишни билмайди.

Ғарбий Африкадаги Буркина-Фасо давлати рўйхатда иккинчи ўринни банд этган (77 % аҳоли саводсиз).

Кўп йиллик урушлар туфайли Афғонистонда таълим тизими издан чиққан. Маълумотларга қараганда мамлакатнинг 64 фоиз аҳолиси саводсиздир.

Мамлакат Катта ёшли аҳоли орасида саводсизлик, %
1 Нигер 84.30%
2 Буркина-Фасо 77.00%
3 Афғонистон 63.70%
4 Сьерра-Леоне 63.70%
5 Гамбия 63.50%
6 Гвинея-Бисау 63.20%
7 Сенегал 62.70%
8 Бенин 62.50%
9 Эфиопия 61.30%
10 Мавритания 60.10%