Инсониятнинг энг муҳим 10 та ғояси (2006)

Американинг New Scientist журнали олимлар ўртасида инсониятнинг энг муҳим ғояларини аниқлаш юзасидан ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди: Катта портлаш назарияси, Эволюция, Квант механикаси, Жамулжам назарияси, Таваккал, Хаос, Нисбийлик назарияси, Иқлим ўзгариши, Тектоника, Асл илм Катта портлаш назарияси Сўров натижаларига кўра давоми…

Машҳур ёзувчилар ҳаётидан ҳангомалар

Кунлардан бир куни Бернард Шоу от миниб сайрга чиқади. Анча муддат ўтгач, йўлида учраган одамга мурожжат қилади: – Биродар, шу отни жиловидан ушлаб турсангиз, илтимос, мен бирров почтахонага кириб чиқаман. – Э, нималар деяпсиз, жаноб, мен ахир парламент аъзосиман-ку?! – давоми…

Адиблар ҳаётидан қизиқарли воқеалар

Манзили кўрсатил(ма)-ган хатлар Ёзувчи Виктор Гюго умрининг сўнгги йиллари Парижда – ҳали ҳаётлик чоғидаёқ ўзининг номи билан аталган кўчадаги уйида яшаган. У хатда манзилини қайд этар экан,  “Жаноб Виктор Гюго, унинг Париждаги авенюси”, деб ёзиб қўйган.   Ўз асари ҳақидаги давоми…

Ер юзида аҳоли кўпайиши билан инсоният ризқи қирқиладими?

“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул Маҳфуз)да (ёзилган)дир”. (Ҳуд сураси, 6-оят). Дунё аҳолиси сони, 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, 7,4 миллиарддан ошиб давоми…

Неъмат Арслон. Ибтидо

Сув турли шароитда қандай ўзгаришга учраркин? Сувга эътиборсизлик қилинганда, иқтидорли, оддий, ёмон одамлар унга тикилиб турганда, қандай жавоб бераркин, билмоқчиман. Масару ЭМОТО “Зулоли завқу шавқин ташнаи дийдор ўландан сўр”. Шундай. Фузулий айтганидек, токи ташна бўлмагунимизча сувнинг қадрига етмаймиз, уни эсламаймиз давоми…

Болаликдан маълум ҳар одам…

Вольфганг Амадей Моцарт 1756 йилнинг 27 декабрида Леопольд ва Анна Мария Моцарт оиласида таваллуд топган. Леопольд ва Аннанинг етти фарзандидан фақат иккитаси – Наннерль исмли қизи ва ўғли Вольфганг яшаб кетади. Вольфганг туғиларкан, онаси сал бўлмаса ҳаёт билан видолашай дейди. давоми…

Китоб ҳақида қизиқарли фактлар

— Имом ал-Бухорий 600000 ҳадис тўплаб, шундан 100000 саҳиҳ, 200000 заиф ҳадисни ёдлаган. Бу ҳадисларни тўплашда 90000 дан ошиқ кишининг ҳузурида бўлиб чиққан. — Аёллар эркакларга қараганда кўп (68 %) китоб сотиб оладилар. — Дунёда сотиладиган китобларнинг ярмидан кўпини 45 давоми…

Евгений Гик. Шахмат ҳангомалари

Евгений Гикнинг номи шахмат мухлисларига яхши таниш. У Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, физика-математика фанлари номзоди. Бир қатор халқаро турнирларда қатнашган, Москва кубогини қўлга киритган. Шахматга доир юздан ортиқ китоб ёзган. «Золотой телёнок» мукофотига сазовор бўлган. Шахматни оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун ФИДЕнинг давоми…

Наркоз воситалари ўртасидаги “жанг”

Биз ўзаро мулоқот чоғи “эфир” деган каломни тез-тез тилга оламиз. У аслида юнонча “aither” сўзидан олинган бўлиб, турли маъноларда ишлатилади. Масалан, оддий сўзлашув тилида “осмон”, “кўк”, “фалак”ни, физикада радиотўлқинлар тарқаладиган самовий муҳитни, юнон афсонасига кўра, Олимп тоғи чўққиси етган ва давоми…

Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари

Инсон яралибдики, унга дард-иллат ҳамиша ҳамроҳ. Ҳатто ўзгалар наздида энг соғлом, бардам-бақувват туюлган одамнинг ҳам гоҳ у, гоҳ бу мучаси оғриб туради. Оғриқ эса, организмда ўта кучли ёки емирувчи таъсирлар туфайли рўй берадиган нохуш руҳий-физиологик ҳолат, тиббий тилда айтганда, ҳимояланиш давоми…

Мақолалар мундарижаси