Ғафур Ғулом. Сен етим эмассан (видео)

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН (Улуғ Ватан урушининг ота-онасиз қолган гўдакларга) Сен етим эмассан, Тинчлан, жигарим. Қуёшдай меҳрибон Ватанинг-онанг, Заминдай вазмину Меҳнаткаш, мушфиқ Истаган нарсангни тайерлагувчи Халқ бор- отанг бор. Чўчима, жигарим, Ўз уйингдасан, Бу ерда На ғурбат, на офат, на ғам. давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Ғафур Ғулом таржималари

Ўзбек адабиётида таржима билан шуғулланмаган ижодкорнинг ўзи йўқ бўлса керак. Биргина фарқи, айрим қаламкашлар фақат таржима орқали танилган бўлса (Қодир Мирмуҳамедов, Низом Комилов), яна бир тоифа ижодкорлар адабий меросининг ярмини таржима ташкил этади (Чўлпон, Мирзакалон Исмоилий, Миртемир). Ва ниҳоят, яна давоми…

Ғафур Ғулом. Вақт (видео)

ВАҚТ Ғунча очилгунча ўтган фурсатни Капалак умрига қиёс этгулик, Баъзида бир нафас олғулик муддат – Минг юлдуз сўниши учун етгулик. Яшаш соатининг олтин капгири Ҳар бориб келиши бир олам замон. Коинот шу дамда ўз куррасидан Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон. давоми…

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи энг яхши 100 китоб номини эълон қилди

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 2009-2016 йиллар давомида нашр этилган 100 та энг яхши китоблар номи эълон қилинди. 2009 йил 1. Усмон Азим. “Юрак”. 2. Алишер Навоий. “Вафо қилсанг”. 3. Худойберди Тўхтабоев. “Беш болали йигитча”. 4. Бобораҳим Машраб. давоми…

Ғафур Ғулом. Буюк устоз (1966)

Бугун буюк шоир ва олим, донишманд ва халқнинг энг меҳрибон дўсти улуғ Алишер Навоийнинг туғилганига 525 йил тўлди. Мана шу мўътабар кунни дўстлар доирасида нишонлаш аллақачон ажойиб традицияга айланган. Мана шундай тарихий шароитда мен сизларни, мўътабар, дўстларим, совет халқининг яна давоми…

Ғафур Ғулом. Суянгудай тоғларим бор (1965)

Мирмуҳсин ҳақида Шу йилнинг ўзида беш ўзбек ёзувчисининг олтмиш ёшга кирганликлари нишонланиб, юбилейлари ўтказилди. Булар — Ойбек, Уйғун, Собир Абдулла, Назир Сафаров, Фатҳуллин ўртоқлар. Шоирамиз Зулфияхоним бўлсалар эллик ёшга кирдилар, яқинда юбилейларини ўтказамиз. Орада яна озгина фурсат ўтади, саломатлик бўлса, давоми…

Ғафур Ғулом. Адабий оила (1965)

Кишилар умид билан оила қурадилар. Келажакдан тоғ-тоғ орзулари бўлади. Йигитлар, қизлар ўз муносиб жуфтларини қидирадилар. Терешкова билан Андриакнинг муносиб жуфтлиги ҳаммага мақбулдир. Адабиёт тарихида ҳам бундай садоқатли жуфтлар кўп. Шоирамиз Саида билан адибимиз Саид Аҳмадларнинг ҳаётий иттифоқи ҳам шундай маъқул давоми…

Ғафур Ғулом. Менинг ярим асрлик дўстим (1965)

Мен Ойбек билан жуда ёшликдан, остона ҳатлаб кўчага чиқа бошлаган кундан ўртоқман. Маҳалламиз бир-бирига яқин эди. Анҳорда, Эшвали аканинг қўш обжувози жойлашган ернинг қуйироғида, Опар тарновда бутун яқин маҳаллаларнинг болалари ичида мен ҳам, Ойбек ҳам бирга чўмилардик. Ёни-бери аллоф, аравакаш, давоми…