Наим Каримов. Ойбек чўққиси

50-йилларнинг бошларида СССР Гидрометерология Давлат комитети раиси академик Ю.А.Израиль раҳбарлигидаги бир гуруҳ альпинистлар Помир тоғ тизмаларининг шу вақтгача инсон оёғи тегмаган чўққиларидан бирини забт этдилар. Бу, 3000 метрдан зиёд баландликдаги, аммо кўтарилиш ғоят қийин ва машаққатли бўлган чўққи эди. В.Элчибеков, давоми…

Наим Каримов. Ойбек ва жаҳон адабиёти

Ўзбекистон Ойбек билан хайрлашган кун Мангуликдан бир лаҳзага келди Навоий – Тирикларга сездирмасдан силади беун, Ойбегининг манглайини руҳи самовий Ва сўнг уни олиб кетди босиб бағрига Абадият деб аталган руҳлар шаҳрига. Абдулла Шер ХIХ асрнинг 50–60-йилларида Россия қўшинларининг Ўрта Осиёни давоми…

Акбарали Сабирдинов. Ойбек ва Уолт Уитмен

Америка адабиётининг пешқадам ижодкори Уолт Уитмен (1819–1892) шеъриятда ўзининг янги сўзини айта олган ҳассос шоирдир. Асарлари қатъий шеърий қолиплардан холилиги билан ажралиб турувчи бу ижодкор айни чоғда ўз даврининг долзарб ижтимоий масалаларига ҳам фаол муносабат билдиради. Табиатнинг гўзал, бетакрор манзара давоми…

Шуҳрат Ризаев. Ойбек ҳақида сўз

Янги ҳисоб билан 1905 йилнинг 10 январида таваллуд топган Ойбек домла ҳақида сўз айтиш унинг ижодидан баҳраманд муҳиблари учун жуда ҳаяжонли, айни чоғда шарафли ва масъулиятлидир. Адиб ҳақида хорижлик ва ўзбе-кистонлик дўстлари, олимлар, бошқа атоқли ижодкорлар ўз хотираларида бир фикрни давоми…

Наим Каримов. Ойбекнинг таржимонлик маҳорати

ХХ аср ўзбек адабиётининг барча атоқли арбоблари ижодига назар ташласак, улар адабий меросида таржиманинг муҳим ўрин эгаллагани кундек равшан бўлади. Ойбекнинг адабий мероси ҳам шу маънода истисно эмас. Ўз ҳаётлари ва ижодларини миллатни уйғотишдек буюк ишга бағишлаган адибларнинг Шарқ ва давоми…

Акбар Сабирдинов. Ойбек ва Эмиль Верхарн

Эмиль Верхарн XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида яшаган жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири бўлиб, символизмнинг формал изланишлари пафосига суғорилган шеърияти билан машҳурдир. Шеърий техникани такомиллаштириш, шаклини янгилаш йўлидан борган Э.Верхарн таъсири Ойбекнинг “Машъала” (1932) тўпламидан ўрин олган давоми…

Ойбек. “Навоий” романини қандай ёздим

Навоий шеърияти ва Навоий образи ҳамиша кучли бир қуёш каби кўнглимни тортар эди. Ўз асарларимда шоир Навоий образини яратишга зўр майл, орзу, истагим бор эди. Лекин тарихга кўз ташласам, Навоий гигант, буюк бир сиймо ҳолида қаршимда турар эди. Ёшлигимдан бери давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Ойбекнинг сийратини сувратига айлантирган шоҳ асар (2005)

Катта санъаткорлар меросида шундай асарлар бўладики, айнан улар соҳибининг бутун бўй-бастини кўзгуга сола билади. Яъни санъаткорнинг моҳиятидан, унинг ким эканлигидан, қандай одамлигидан бизга хабар беради. Чунончи, Бобурнинг “Бобурнома”, Толстойнинг “Уруш ва тинчлик”, Достоевскийнинг “Телба”, Камюнинг “Бегона” каби асарлар ўз ёзувчиларининг давоми…

Матёқуб Қўшжонов. Ойбек (2005)

Мусо Ойбек ҳаёт бўлганида 2005 йилда юз ёшга кирган бўларди. Ахир юзга кириб, ундан ҳам ошиб яшаётган одамлар бор-ку, оламда! Ойбек бутун ҳаётини республикамизда адабиёт ва илм тараққиётига бағишлаган ва бу соҳада ўз куч-қудратини аямасдан ишга солган, шу йўлда кўп давоми…

Ойбек. Гулнор опа (ҳикоя)

Кўчаларни чангитиб тўп ўйнардик. Мен янги сотиб олган қора тўпимни ташлаганда, Вали усталик билан бир урган эди, тўп ғиз этиб юқориланди-да, қайтиб кўчага тушмади. Ўйновчилар турган жойларида қотиб қолишди: – Аҳ, қандай яхши тўп эди, Шокир аканинг боғчасига тушди-я. Эссизгина… давоми…