Абдуқаюм Йўлдош, Зулфия Қуролбой қизи: Ўйлаяпмиз, ёзаяпмиз, яшаяпмиз… (2018)

Икки фикр, икки ҳиссиёт, икки нигоҳ, икки дард, икки ҳақиқат, икки ёлғон, икки дид билан бир том остида яшаётганлар талайгина. Гулни кўрган кулга, кулни кўрган гулга қайрилиб қарагиси келмайди. Начора! “Муқаддас ришта” – тўда овози, қолаверса, “маъсум болаларнинг маъюс бахти”. давоми…

Олмос Улвий. Зулфия Озарбайжонда

Зулфия ХХ аср ўзбек адабиётининг машҳур намояндалари Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳордан тортиб, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Миртемирлар билан биргаликда адабиёт майдонига кириб келди ва ўз ижодининг ёрқин саҳифаларини очди. Шоиранинг ўзи ҳам қайд этганидек: “шоирлик касб-ҳунар эмас, қисматдир, қисмат давоми…

Ҳамиджон Икромов. Уни Фарҳод дер эдилар (Зулфияхонимнинг достони ва қаҳрамони ҳақида)

Фронтдан келган хабар 1943 йилнинг ёз ойларида урушдан ярадор бўлиб қайтган бир аскар бастакор Имомжон Икромовни сўраб Ўзбекистон радиосига келади. Ўшанда Имомжон Икромов Республика радиоси Миллий ансамблининг бадиий раҳбари эди. И. Икромов эфир яқинлиги боис, пайсалламай дарҳол эшикка чиқади. Қўлтиқтаёқли давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Етим уй (ҳикоя)

Янги участкани қабул қилиб олган кунимнинг эртаси эди. Ишни нимадан бошлашни билмай, аслида биламан, ахир шу соҳада суягим қотган, аммо нима учундир кўнглимни аллақандай ғашлик, дилгирлик, кимдандир, нимадандир норозилик туйғуси қамраб олганидан, қўлим ишга бормай, битта-ярим бехосдан эшикдан бош суққудай давоми…

Зулфия Ёқуб (1980)

Зулфия Ёқуб (Zülfiyyə Yaqub) 1980 йили Озарбойжоннинг Тошкесган туманида туғилган. Шеърлари турли вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилган. “Сувнинг бир томчи юраги” номли китоби билан танилган. * * * Очсам эдим сирларимни, На эл қолар, на из қолар, на сўзлар… Зулматга давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Бойвучча (ҳикоя)

Қуёш ўлди. Уни қонсираган шафақ еб қўйди. Шамол турди. Шамол қуёшнинг нимпушти қони сачраган уфқнинг чекка-чеккасида дайдиб юрган булутларни ҳайдай бошлади. Аммо… зум ўтмай осмонни қоп-қора булут қоплади. Ҳовлига туман ва қоронғилик бостириб кирди. Аёл зим-зиё дераза олдида турарди. Хонага давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Ёмғирли йўлка (ҳикоя)

Бозорда ортиқ ўтиргиси келмади. Ерга тўшалган шолча устига ёйилган нарсаларини йиғиштирди-да, сумкасини елкасига ортмоқлаганча уйига пиёда йўл олди. Минг кўзли бозор ортда қолди. Қаппайган қоринлар, чақчайган нигоҳлар шовқини ва чириган пиёзларнинг ҳиди ҳам. Уфқдан кўтарилган булут шаҳар осмонини қоплай бошлади. давоми…

Ойдин Ҳожиева. Санъаткор таржимон (Зулфия)

Зулфия таржималарининг ўзи бир олам. Улар офтобдай нур сочиб туради. У ўзбек тилига ўгирган шеърлар туйғулар, эҳтиросларга йўғрилиб, худди асл нусха каби қиймат касб этади. Зулфия ўзбекчалаштирган буюк Пушкиннинг оташ-алангали шеърлари мафтункор, ўртаниш ва изтироблари жонингизга титроқ солади. Пушкиннинг қайноқ давоми…

Иброҳим Ғафуров. Зулфия сиймоси

Айни замонда, айни соатда, айни сонияда туғилган гўдакнинг шу замон ва сониядаги бутун дунёнинг ишларига дахлдорлиги бўлади. Чунки одамзод битта, толе ва қуёш битта. Ишонмасангиз, истаган вақтда осмонга қаранг: ҳаммаси кўриниб турибди. Ички кўзлар барини тўхтовсиз илғайди. Ҳар биримизнинг ёруғ давоми…

Зулфия. Бу оқшом (видео)

БУ ОҚШОМ Бу оқшом пориллар дил нурингизда, Дийдор бахти насиб яна Сиз билан. Турибман, азизлар, ҳузурингизда Ҳамон ўтлиғ кўнгил, ёруғ юз билан. Ҳамон мулкимдаги сийму зарим – шеър. Сочимда, чеҳрамда йиллардан нишон, Саждагоҳим танҳо Ватан, Она Ер, Орзуларим карвон, сарбоним давоми…