Мавлоно Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадир

Мавлоно Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадир: Фалсафий асар // Таржимон Улуғбек Ҳамдам; Масъул муҳаррир Нажмиддин Комил /. — Тошкент, Ёзувчи, 1997 «Ичингдаги ичингдадир» машҳур мутасаввиф Мавлоно Жалолиддин Румийнинг турли мажлисларда билдирган ўтлуғ фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва давоми…

Кун ҳикмати 19: Жалолиддин Румийдан 7 ўгит

Севгида қуёш каби бўл. Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл. Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл. Тавозеда тупроқ каби бўл. Ғазаб онида ўлик каби бўл. Ҳар не бўлсанг бўл – ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл. Жалолиддин давоми…

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматлари

• Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади. • Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард. • Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман. • Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, давоми…

Жаъфар Холмўминов. Жалолиддин Румий ва ғарб адабиёти

Ҳамиша афсонавий бўлиб келган Шарқ ўз адабиёти ва санъати билан ҳам Европа халқларини мафтун этганлиги сир эмас. Шарқ адабиётининг даҳолари – Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Хайём, Низомий, Аттор, Румий, Саъдий, Ҳофиз, Жомий, Навоий, Бобур ва Бедилнинг инсонпарвар ва ҳаётсеварлик ғоялари давоми…

Жалолиддин Румий (1207-1273)

Жалолиддин Румий (جلال‌الدین محمد بلخی) — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. давоми…

Жалолиддин Румий (1207-1273)

Жалолиддин Румий Балх шаҳрида туғилиб ўсди. Уни баъзан Жалолиддин Балхий деб ҳам аташади. Румий шеъриятнинг барча шаклларида мукаммал ижод қилди. У битган ғазаллар, рубоийлар ва маснавийлар шеърият бўстонининг дурдонасига айланган. Румий асарларида ташбеҳларга ўралган фалсафий, сўфиёна, теран ғояларга кенг ўрин давоми…

Наби Жалолиддин (1962)

Наби Жалолиддин (Жалолов) 1962 йили 2 май куни Андижон вилояти Избоскан туманидаги Жонобод қишлоғида туғилган. Афғон уруши қатнашчиси (1981-83-йй.). 1993 йили Тошкент давлат университети(ҳозирги — ЎзМУ)нинг журналистика факултетини (сиртқи) битирган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Наби Жалолиддиннинг шеърий — “Ҳур нидо”, давоми…