Ваҳоб Раҳмонов. Матншунослик: тажриба, интуиция ва масъулият

Умримнинг қирқ беш йили давомида мунтазам матн тайёрлаш, матн таҳрир этиш, матн танқиди билан шуғулландим. Ҳаётим мазмунини мумтоз адабиётимиз намуналари нашрининг саҳиҳлигида билдим ва элликка яқин ўзбек мумтоз адабиёти асарларига масъул муҳаррирлик қилдим. Имкони борича асарларни қўлёзмаларга солиштириб, нусхаларни қиёслаб давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Бобуршуносликдаги янги ютуқлар

Ўзбек мумтоз адабиёти тарихида улуғ адиблар — Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўрни алоҳида. Ўзбек давлатчилиги тарихида эса, икки жаҳонгир – Соҳибқирон Амир Темур ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳонга танилган буюк сиймолардир. Навоийшунослик олимларимизнинг ҳамиша диққат марказида бўлиб келди давоми…

Тил — руҳимиз таржимони (адабиётшунос олим Ваҳоб Раҳмонов билан мулоқот) (2014)

– Ҳар бир миллатнинг мавжудлигини, яшаётганини намоён этадиган омиллар бўлади. Тил ана шундай мавжудлик ҳодисасидир. Тил шунчаки сўзлашиш воситаси эмас. Тил миллат маънавияти ва маданиятининг тошойнасидир. Модомики, миллатнинг ўз тили бор экан, демак, унинг дунёга айтар сўзи ҳам бордир. Шу давоми…

Муҳаррир маcъулияти (Аҳмад Отабоев ва Ваҳоб Раҳмонов мулоқоти) (2012)

Бугунги кунда бадиий таржима адабий жараённинг етакчи йўналишларидан бирига айланди. Нашриётлар томонидан, журналлар ва газеталарда изчил босилаётган таржима асарлар барчага — таржимонларга ҳам, нашриётлар ва вақтли нашрлар муҳаррирларига ҳам бирдек масъулият юклайди. Зотан, хом-хатала ўгирилган асарлар, уларнинг нашрига юзаки қараган давоми…

Бир асрнинг икки даҳоси (Ваҳоб Раҳмонов билан суҳбат) (2013)

– Сир эмаски, бугунги глобаллашув даври­да ёшларни гоҳ кўнгилочар компьютер ўйин­­ла­ри, гоҳ қизиқарли мультфильмлар ёки саргузаштнамо китоблар шаклида кириб келаётган бўҳронлардан, дину диёнатимиз, яшаш тар­зи­­миз, қарашларимизга зид бўлган ваҳший ғоя­­лар­­дан асраш масаласи кун тартибида тур­ган муҳим мавзулардан биридир. Инсон онгини давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. «Ғарибингға тараҳҳум айлагилким…»

Ғариблик тушунчаси шоҳу гадони фарқ этмайди. Ватандан айро тушмоқ тақдирида бўлса, ҳар ким ҳам бунга бўйин эгади. Ватандан йироқларда хоклари қолиб кетган Абу Райҳон Беруний ва Аҳмад Фарғонийдек номлари жаҳоншумул қомусий олимлар, Бобораҳим Машраб сингари Ғарбу Шарқда танилган шоиримиз… хуллас, давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Матн ҳақиқати (2010)

Матншунослик, яъни матн ҳақиқатини тиклаш муаммоси ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг доимий мавзуларидан. Дарҳақиқат, адабий меросимизни ўрганиш ва муносиб тарзда чоп этиш ҳамма вақт долзарб вазифа саналади. Шу маънода газетада (”ЎзАС”, 2010 йил, 2-июл) эълон қилинган ”Матншунослик давр талаблари даражасидами?” давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Нуктадонлик санъати (2010)

Китоб ўқишнинг, китобхонликнинг аҳамияти ҳақида кўп гапирамиз, ёзамиз. Бироқ китобхонлик маданияти, хусусан, мумтоз шеъриятимиздан чинакамига лаззатланиш бахтига барчамиз бирдай муяссар бўла олаяпмиз, деб айтолмаймиз. Зеро, мумтоз шеъриятимиздан бадиий-эстетик завқ олиш китобхондан, аввало, ҳар бир байтни тушуниб ўқиш, “қийин” сўзлар маъносини давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Соҳибқирон суҳбатига эришган аллома (2010)

Бобур халқаро илмий экспедициясининг ўтган йил октябр ойида амалга оширилган режасидан Кунар шаҳрининг ўрин олишига «Бобурнома»даги ушбу сатрлар сабаб бўлганди: «Яна бир туман Кунардур. Бу туман Ламғонотдан бошқачароқ бунёд топгандир… Мир Саййид Али Ҳамадоний раҳматуллоҳ саёҳат қилиб келиб, Кунардан бир давоми…

Зокиржон Машрабов, Ваҳоб Раҳмонов. Бобур меҳри, Кашмир сеҳри… (2010)

Бобур номидаги халқаро илмий экспедициянинг Ҳиндистонга навбатдаги илмий сафаридан мақсад Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар ҳамда Муҳаммад Ҳайдар мирзонинг “Тарихи Рашидий” асарида баён этилган воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ манзил-маконлар бўйлаб илмий изланишлар олиб бориш; Бобур ва Ҳайдар мирзо қадамжоларида бўлиб, уларнинг давоми…