Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан ясалган. 2022 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Алишер Навоий даври адабиётининг ривожланиш босқичлари

Ҳозирда “жаҳон илми” деганда, назарий жиҳатдан, кўпроқ Европа минтақасида шаклланган илмий андазалар тасаввур этилмоқда. Аслида, Ер юзининг турли ҳудудларида минг йиллар давомида шаклланган кўплаб минтақавий маданиятлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро алоқа ва таъсирга киришган мустақил ҳамда залворли маданият тизимларини ҳосил давоми…

Каримбой Қурамбоев. Алишер Навоий ва туркман адабиёти

Алишер Навоий туркман адабиётида ҳурмат билан тилга олинадиган улуғ сиймолардан бири. Шоир асарларининг ҳозирги Туркманистонга кириб борганига бир неча аср бўлган.  Навоийнинг эса  Марв шаҳрида бўлгани, у ердаги “Хисравия” мадрасаси бевосита шоир ташаббуси билан қурилгани борасида Хондамир “Макорим ул-ахлоқ” китобида давоми…

Шодмон Ҳайитов. «Алишер Навоий» кемасини биласизми? (1990)

Жумҳуриятимиз аҳли жаҳон маданиятининг буюк намояндаларидан бири, адабиётимизнинг улуғ бобокалони Мир Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллигини тантанали нишонламоқда. Феодал урушлар авж олган, тахт ва мансаб йўлида шоҳ ва шаҳзодалар ўзаро курашаётган бир даврда яшаб ижод этган Навоий туркий халқлар адабиётини, давоми…

Буробия Ражабова. “Баҳористон”да Алишер Навоий зикри

Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий темурийлар Уйғониш даврининг даҳо сўз санъаткорлари бўлиб, уларнинг ибратга йўғрилган ўзаро устоз-шогирд ва дўстона муносабатлари ҳамда қизғин адабий алоқалари ҳақидаги муҳим маълумотлар, эслатма-хабарлар, юксак эътирофлар, нома рубоийлар, биринчидан, уларнинг қаламига мансуб асарларида битилгани билан ҳам давоми…

Каримбой Қурамбоев. Алишер Навоий ва қорақалпоқ адабиёти

Шундай шоирлар бўладики, ўз миллати доирасидан чиқиб, ўзга халқлар ва адабиётларнинг ҳам ардоқли фарзандига айланади. Умумбашарий ва умуминсоний аҳамиятга молик асарлари адабиёт мухлисларини эзгу ғоялар руҳида тарбиялашда мактаб вазифасини ўтайди. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шундай салоҳиятга эга, шахси давоми…

Абдумажид Мадраимов. Алишер Навоий ва китобат аҳли

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бой меросида тасвирий санъат, хусусан китобатга оид фикр-мулоҳазалар мавжуд бўлиб, уларни махсус ўрганиш шоирнинг ўз даври тасвирий санъати, китобат фани тараққиётида тутган ўрнини аниқлашга ёрдам беради. Алишер Навоий тасвирий санъат, китобатга оид махсус рисола давоми…

Алишер Навоий. Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас (видео)

Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра, Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас. Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға Аён ул заҳри чашм айлаб, давоми…

Сергей Иванов. Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони

(Таржимоннинг асл нусхани­ шарҳлаш тажрибаси) Ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бошлари эди, “Гулистон” журналида ишлардим. Кунлардан бирида устозим Ғайбулла ака Саломов қўнғироқ қилиб: “Абдуллажон, сизга таржима учун иккита мақола юбораман, зудлик билан тайёрлаб беринг, “Таржима санъати”нинг навбатдаги китобига киритамиз”, – дедилар. давоми…

Алишер Навоий. Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур (видео)

Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур. Деса бўлғайким, яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор, Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур. Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур Ҳусн шоҳи, давоми…